• Сайтқа кириў

Ижтимоий-иктисодий жараёнларни моделлаштитирш бўлими

Ижтимоий-иктисодий жараёнларни моделлаштитирш бўлими:

Ноаниқлик шароитида ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг мослашувининг назарий-концептуал асослари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида).

 

Тадқиқот мақсади:

 

Глобал иқлим ўзгариши шароитларида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тизимининг экологик инқирозга мослашуви ва барқарор ривожланишининг институционал-методологик императивларини, баҳолаш критерийлари ва методларини, стратегиясини ишлаб чиқиш.

 

Тадқиқот вазифалари:

ижтимоий-иқтисодий тизимни экологик тангликка мослаштиришнинг институционал-методологик императивларини тадқиқ қилиш;

ижтимоий-иқтисодий тизим ва атроф-муҳитнинг экологик тангликка мослашув даражасини баҳолаш мезонлари ва методларини ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тизимининг экологик тангликка мослашув ва барқарор ривожининг стратегиясини ишлаб чиқиш;

табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш тадбирларини амалга оширишнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тизимининг институционал ва молиявий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш.

Илмий раҳбар: и.ф.д., академик. Н.Аимбетов.