2026 йил 11 сентабр куни соат 1500 да Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий – тадқиқот институти Илмий Кенгаш қошидаги Кимё ва кимё технология ихтисослиги бўйича навбатдаги Илмий семинар
Кун тартиби:
ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ табиий фанлар илмий – тадқиқот институти кичик илмий ходими Избасканова Гулзар Ережеповнанинг 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган «CaO-тўлдирувчи- H2O системасини олиш ва гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларини бошқаришнинг физик-кимёвий асослари» мавзусидаги диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси.
Илмий рахбар: к.ф.д, проф, Туремуратов Ш.Н.
Рецензентлар: к.ф.н., доц., Нурымбетов.Б.Ч. к.ф.ф.д., (PhD) доц., Исмаилов Б.М.
ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ табиий фанлар илмий – тадқиқот институтимустақил изланувчиси Машарипов Камолбек Кўпаловичнинг 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган «Катионли ва ноионоген сирт-фаол моддалар билан модификацияланган монтмориллонит асосидаги органобентонитларнинг структуравий-сорбцион хусусиятлари» мавзусидаги диссертация ишининг дастлабки муҳокамасининг семинари бўлиб ўтади.
Илмий рахбар: т.ф.д., доц., Р.Ж. Эшметов.
Рецензентлар: к.ф.д., (DSc) Кат.и.х., Абилова А.Ж. т.ф.ф.д., (PhD) доц., Танатаров У.
Манзил: Нукус шаҳри, Бердақ гузари, 41 уй, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий – тадқиқот институти 3-қават мажлислар залида. ЗООМ дастури жорий қилинади.










