|
|
|
Каракалпакское отделение Академии наук Республики Узбекистан
|
14 сентябрь куни УзР ФА ККБ Коракалпок табиий фанлар илмий-тадкикот институтида илмий ходимларнинг интеллектуал мулк сохасидаги малакасини ошириш юзасидан укув машгулотлари утказилди
|
УзР ФА ККБ Коракалпок табиий фанлар илмий-тадкикот институтида Адлия вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий ходимларнинг интеллектуал мулк сохасидаги малакасини ошириш юзасидан 2022 йил 14 сентябрь куни укув семинари утказилди.
Семинарни Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Коракалпогистон булими Бош илмий котиби, профессор Ш.Туремуратов очди ва олиб борди.
Семинарда, УзР Интеллектуал мулк агентлиги (ИМА) ходимлари, Коракалпогистон Республикаси Aдлия вазирлигининг интеллектуал мулк хукукларини химоя килиш булим бошлиги Реймназаров К., булим бош маслахатчиси Есназаров Н., Коракалпогистон Республикаси Инновацион ривожланиш худудий бошкармаси мутахассиси Пулатбайев Т., Узбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги хузуридаги интеллектуал мулк маркази давлат муассасаси Ихтиро ва фойдали моделлар булими бошлиги Aбдукадиров И.Т., Коракалпок табиий фанлар илмий-тадкикот институти лаборатория мудирлари, илмий ходимлар, докторантлар ва ёш олимлар катнашдилар.
Семинарда Интеллектуал мулк агентлиги давлат муассасаси Ихтиро ва фойдали моделлар булими бошлиги Aбдукадиров Икром узининг “Ихтиро ва фойдали модел, Талабномани тайёрлаш, иш юритиш ва экспертиза жараёни, Ихтиро ва фойдали моделни патентлашга оид турли саволлар” мавзусидаги такдимотини маъруза килди. Маърузада ИНТЕЛЛЕКТУAЛ МУЛК ОБЕКТЛAРИ: Патент, ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, усимлик навлари, хайвон зотлари хамда ГУВОХНОМA: товар белгилари, хизмат курсатиш белгилари ва товар келиб чиккан жой номлари, ЕХМ дастурлари ва маълумотлар базаси хакида маълумотлар берди. Шунингдек, ихтиро ва фойдали моделга патент олиш учун топшириладиган хужжатлар ва унинг талабларини баён етди.
Семинар давомида Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Коракалпогистон булими Коракалпок табиий фанлар илмий-тадкикот институти лаборатория мудирлари, илмий ходимлар, докторантлар, ёш олимлар, ва ОУЮ магистрантлари томонидан маъруза эгасига куплаган саволлар берилди. Маърузачи, ИМА ходими Икром Aбдукадиров савол эгаларига атрофлича жавоблар берди.
Семинар сунгида УзР ФА Коракалпогистон булими Бош илмий котиби Ш.Туремуратов, маъруза эгаси Икром Aбдукадировга семинар иштирокчилари номидан миннатдорчилик билдирди.
|
|
|
|
|