|
|
|
«Катта Кирккиз Калъа» ёдгорлигида амалга оширилган археологик казиш ишлари
|
2021 йил май ойида ярим асрга якин вакт давомида Коракалпогистон худудида иш олиб борган машхур Хоразм археология экспедицияси ишларининг давоми сифатида Жанубий Оролбуйи Коракалпогистон-Россия комплекс археологик экспедицияси иш бошлади. Экспедиция ишларида ЎзР ФА Коракалпогистсон булими Коракалпок гуманитар фанлар институти хамда Россия Фанлар академияси Шаркшунослик институти, Россия Фанлар академияси Н.Н.Миклухо-Маклай номидаги этнология ва антропология институти, Россия Шарк халклари санъати музейи илмий ходимлари иштирок этмокда.
Элликкалъа тумани худудида жойлашган «Катта Кирккиз калъа» ёдгорлигида амалга оширилган археологик казиш ишлари мазкур минтакада кадим даврларда яшаган халклар тарихи тугрисида янги маълумотларга асос булади. Россиялик олимларнинг таъкидлашича, мазкур ёдгорлик милоддан аввалги IV-III асрларда курилган булиб, милодий VII-VIII асрларгача гуллаб-яшнаган.
Калъанинг гарбий томонида ташки комплекс – йирик монументал бино мавжуд булиб, унда археологик казиш давомида антик керамика намуналари, маиший буюмлар, энг асосийси, бутун камалак рангларини узида жамлаган деворий рангли тасвирлар намуналари топилди. Хеч кандай муболагасиз айтиш мумкинки, мазкур объект ноёб археологик ёдгорлик хисобланади. Бундай ташкари, калъа худудидан тангалар хам топилди ва уларни реставраторлар урганмокда.
|
|
|
|
|