Узбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти билан учрашув
Каракалпакское отделение Академии наук Республики Узбекистан



Узбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти билан учрашув
Нукус, 29-март 2021 йил


2021 йил 29 март куни Узбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Юлдашев Бехзод Содикович иштирокида УзР Фанлар академияси Коракалпогистон Булимида Узбекистон Республикаси конунлари, Президент илм-фан буйича фармонлари, карорлари, фармойишлари, Хукумат карорлари ва фармойишларининг ижросини жойларда бажарилиши юзасидан мажлис утказилди.
Мажлисда Фанлар академияси вице-президенти Мирзаев Сирожиддин Зайниевич Фанлар академияси Коракалпогистон булими Илмий-тадкикот институтлари илмий ходимлари, профессорлар, фан докторлари ва ёш аспирант ва докторантлар иштирок этди.
УзР ФА Коракалпогистон Булими мажлисида: УзР Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони; УзР Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш буйича кушимча чора-тадбирлари тугрисида»ги ПК-3855 сонли карори, 2019 йил 29 октябрдаги «Илм-фан ва илмий фаолият тугрисида»ги УРК-576-сонли Конуни ва Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тугрисида»ги ПФ-6097-сонли фармонлари ижроси максадли урганилиб чикилди.
Мажлисда Бехзод Содикович Фанлар академияси фаолияти, келгусида амалга ошириладиган ишлар хакида, качиликлар ва ютуклар хакида айтиб утди. Булим ходимлари томонидан берилган суровларга жавоблар берди. Шунингдек, вице-президент Сирожиддин Зайниевич 2021 йил февраль ойида утказилган аттестация натижаларига батафсил тухталди ва истикболдаги ишлар режаларига тухтаб утди.
Мажлисда Коракалпогистон Республикасида илм-фанни янада ривожлантириш буйича ишланиладиган ишлар режалари ва истикболли йуналишлар белгилаб олинди.


Фоторепортаж